Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Порту»нинг ёш футболчиси Рубен Невеш ЕЧЛ тарихига кирди
03:19 / 21.10.2015
1939

Португалиянинг «Порту» жамоаси ёш футболчиси Рубен Невеш ЕЧЛ ўйинида ўз жамоасини сардор сифатида бошлаб тушган энг ёш футболчига айланди.

У 20 октябрь куни Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоасига қарши ўтказилган ўйинда "Порту"га сардорлик қилди ва бу кунда у 18 ёшу 221 кунлик эди.

Бу борадаги аввалги рекорд Рафаэл ван дер Ваартга тегишли эди. У "Аякс" сардори сифатида ЕЧЛдаги илк ўйинини ўтказганида 20 ёшу 217 кунлик бўлганди.

Маълумот учун, Рубен Невеш "Порту" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жамоа асосан легионер футболчилардан таркиб топгани учун сардорлик унга топширилган. У 2014 йилнинг 15 август кунида "Порту" сафидаги дебютини ўтказганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top