Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дуров Telegram мессенжерининг Эронда тўсиб қўйилиши жараёни ҳақида айтиб берди
15:13 / 21.10.2015
2216

Telegram Эронда бутунлай тўсиб қўйилган. Бу ҳақда ушбу хизмат асосчиси Павел Дуров ўз твиттерида маълум қилган.

"Эрон Ахборот ва алоқа вазирлиги Telegram хизматида цензура ва жосусликда фойдаланишга йўл қўйиб беришимизни талаб қилишди. Биз уларнинг талабига рози бўлмадик ва улар бизни блоклашди", деб ёзади Дуров.

Дуровнинг маълум қилишича, Telegram дастурчилари жамоаси айни вақтда p2p-протоколи устида иш олиб боришмоқда, бу эса "фойдаланувчидан фойдаланувчига" тизимида ишлайди. Бу тизим эса марказий сервердан холи бўлиб, турли блоклашларга учрамайди.

Бироз олдинроқ, украиналик сиёсатчилар Viber ўрнига Telegram мессенжеридан фойдаланишга ўтишаётгани хабар қилинганди. Telegram`да Украина президенти Пётр Порошенко ва унинг тарафдорлари ҳам пайдо бўлишган.

Маълумот учун, Telegram мессенжерининг интернет-версияси компаниянинг Осиё-Тинч океани ҳавзасидаги серверларига киберҳужумлар уюштирилганидан сўнг, Хитой ҳудудида блок қилинган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top