Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ИШИД таркибида Франциянинг 500 фуқароси борлиги айтилди
18:41 / 21.10.2015
1685

Бугунги кунда ИШИД сафларида Франциянинг 500 нафар фуқароси бор. Бу ҳақда мамлакат ИИВ раҳбари Бернар Казнев баёнот берди.

“Францияда ҳар куни, таъкидлаб ўтаман, ҳар куни террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинаётган шахсларни қўлга олмоқдамиз”, - қўшимча қилди у.

Шунингдек, у йил бошидан буён бундай фаолиятда гумон қилинган 25 киши мамлакатдан чиқариб юборилганини эслатиб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top