Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Македонияга бир кунда 6 минг ноқонуний муҳожирлар ташриф буюрди
18:41 / 21.10.2015
895

Ўтган бир сутка давомида Македония Республикаси ҳудудига Грециядан 5.7 минг қочқин кириб келди. Бу ҳақда “Республика” газетасининг интернет версиясида хабар қилинди.

Таъкидланишича, муҳожирларнинг асосий қисми Шимолий Африка ва Яқин Шарқ вакилларидир. Улар асосан кечки пайтларда мамлакат ҳудудига кира бошлаши айтилди. Гевгелиядаги инқирозли вазиятларни бошқариш маркази берган маълумотларга қараганда, етиб келган қочқинлар дарҳол кийим-кечак, озиқ-овқат ва гигиена воситалари билан таъминланади.

Македония орқали қочқинлар Сербия ҳамда Европанинг бошқа давлатларига ўтишда давом этмоқдалар.


Улашинг
  • Теглар:
Top