Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Калашниковнинг қизи отаси “Красногорск мергани” билан таниш бўлмаганини таъкидлади
20:10 / 22.10.2015
2811

Михаил Калашниковнинг қизи ўз отаси Москванинг Красногорск туманида 4 кишини ўлдирганликда айбланаётган тадбиркор Амиран Георгадзе билан таниш бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Елена Калашникованинг айтишича, одамлар охирги вақтларда Калашников номидан фойдаланишга одатланишган.

"Менинг отамдан "тўйбоши генерал" сифатида фойдаланишмоқда. Лекин у ҳеч кимга қурол совға қилмаган", дейди у.

"Отамнинг Георгадзе фамилияли дўсти бўлмаган", деб қўшимча қилган Елена.
Бироз аввалроқ, “Красногорск мергани” ўз қурбонларини Калашников совға қилган қурол орқали ўлдиргани хабар қилинганди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 9 октябрь куни Красногорск ҳокимлиги биносида Красногорск тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Юрий Караулов ва Красногорск электр тармоғи раҳбари Георгий Котляренко ўлдириб кетилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top