Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мексика қирғоқлари яқинида "Патрисия" довули туфайли хавфли ҳолат юзага келди
10:33 / 23.10.2015
1249

Мексиканинг жануби-ғарбий қирғоқлари яқинида "Патрисия" довули туфайли хавфлиликнинг бешинчи даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда АҚШ довуллар бўйича миллий маркази твиттери орқали хабар берилган.

Маълум қилинишича, шамол тезлиги соатига 257 км.гача кўтарилиши мумкин. Айни вақтда довул Колима штатининг Мансильо шаҳридан 320 км узоқликда соатига 20 км тезлик билан ҳаракатланмоқда.

"Катта зарарлар келтириш эҳтимолига эга "Патрисия" довули Мексиканинг жануби-ғарбига яқинлашмоқда", дейилади марказ сайтида.

Мексиканинг жанубий қирғоқларидан 50 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top