Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин ислом ва жангариларнинг ёлғони ўртасида чегара тортишга чақирди
01:31 / 23.10.2015
7808

Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро клуби сессиясидаги нутқида ислом ва жангарилар ёлғони ўртасида аниқ чегара бўлиши зарурлигини айтди.

“Тинчлик, хайрли ишлар, яқинларга ёрдам, удумларга ҳурмат каби қадриятларни тарғиб қилувчи асл ислом билан жангарилар ислом ортига яширинган ҳолда сочаётган ёлғон, нафрат ўртасидан аниқ чегара тортиш лозим”, деб айтди Путин.

Путиннинг айтишича, бу мақсадда вазиятни тартибга солиш жараёнига мусулмон бошқармаси, ислом етакчилари ва мусулмон давлатлари етакчиларини жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати, нуфузи ва кўмаги террорчилар “гўшт сифатида фойдаланишга уринаётган” ёшларни террорчиларнинг барбод қилувчи таъсиридан ҳимоя қилишга ёрдам бериши керак.


Улашинг
  • Теглар:
Top