Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон барча хизматларни электрон форматга ўтказиш учун 10 йил сарфлайди
15:14 / 23.10.2015
1075

2025 йилга келиб Қирғизистон барча давлат хизматларини электрон форматга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Эрнис Мамирхоновнинг сўзларига таянган ҳолда Қирғизистон телефон агентлиги хабар бермоқда.

“Ўйлайманки, 10 йилдан сўнг шахсий кабинетлари бор мустақил тизимлар жорий қилинади, улар орқали турли хизматларни буюртма қилса бўлади, бу истиқболни “Электрон Қирғизистон-2025” номли янги дастурга жорий қилишни режалаштирмоқдамиз. Барча давлат хизматлари электрон форматга ўтказилади, 70 фоиз фуқаролар улардан мустақил равишда фойдалана олади”, - деди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top