Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда давлат ишида “оғачилик”ка қарши кураш бошланди
14:41 / 23.10.2015
2322

Қозоғистон Сенати қабул қилган махсус қонунга давлат ишида таниш-билишчилик ва қариндош-уруғчилик йўли билан карьера қилишни истайдиганларга қарши курашишни кўзда тутадиган пунктлар киритилди. Қонун ижодкорларининг фикрича, халқ хизматида фақат одил ва ҳалол профессионал мутахассислар бўлиши лозим.

Бу талабга жавоб бермайдиганлар эса қаттиқ танлов асосида сараланиб, пучакка чиқариб юборилади, деб хабар беради КТК телеканали.
Аксилкоррупция қўмитаси бошлиғи Қайрат Қўжамбаров молиявий полиция ўрнига ташкил этилган идоранинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида мана шундай қонун лойиҳасини илгари сурди.

Мамлакат парламенти ушбу ҳужжатни маъқуллади.
Айтилишича, эндиликда мана шу норматив асосида коррупцияга ва таниш-билишчилик, “оғачилик”ка қарши кураш олиб борилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top