Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Чегара билмас шифокорлар” шифохонасига берилган зарба қурбонлари 23 нафар бўлди
10:39 / 24.10.2015
2320

3 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жойлашган “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти шифохонасига хатолик туфайли берилган зарба қурбонлари сони 23 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Шу тариқа, ташкилот бу ҳужум туфайли яна бир ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади.

3 октябрь куни АҚШ самолёти бу шифохона биносини жангарилар базаси сифатида гумон қилиб, ҳаво зарбасини амалга оширган, натижада 13 шифокор ва ҳамшира, шунингдек 10 нафар бемор ҳалок бўлган. Қурбонларнинг 3 нафари болалар эди.

Шунингдек, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Пентагон, НАТО ва Афғонистон бу воқеа бўйича текширувлар олиб бормоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top