Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Европа Иттифоқида Эроннинг Сурия бўйича музокаралардаги иштироки қўллаб-қувватланди
00:48 / 24.10.2015
2212

Европа Иттифоқининг хоррижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини Европа Иттифоқи Эроннинг Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича музокаралар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлайди, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди. 

Могерини бу ҳақда Венадаги учрашув натижаларига кўра маълум қилди.

“Биз охирги икки кун давомида Эроннинг юқори лавозимдаги делегацияси билан музокаралар ўтказдик, суҳбат очиқчасига ўтди ва менинг фикримча, Эрон бу жараённинг бир қисми бўлиши мумкин”, деб айтди Могерини.

Могеринининг айтишича, ЕИнинг фикри шундан иборатки, музокараларга “минтақа ва жаҳондаги барча аҳамиятга молик томонлар” жалб қилиниши керак.


Улашинг
  • Теглар:
Top