Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистондан Қирғизистонга катта миқдорда валюта олиб ўтилиши тўхтатиб қолинди
17:37 / 24.10.2015
12461

Боткент вилоятида Қирғизистон фуқароси катта миқдордаги валюта билан қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегараларини қўриқлаш хизмати маълум қилган.

Маълум қилинишича, Қадамжо туманининг Исамайрам қишлоғида, Ўзбекистондан Қирғизистонга кириб келган шахс 135 минг доллар миқдоридаги маблағ билан қўлга олинган.

Тергов чоғида у бу пулларни Ўзбекистондаги жўнатувчидан бошқа бир Қирғизистон фуқаросига олиб бораётганини айтиб берган.


Улашинг
  • Теглар:
Top