Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Боғдодда содир этилган иккита теракт оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди
08:16 / 25.10.2015
1368

Боғдоднинг шиалар яшайдиган туманларида Муҳаммад расулуллоҳнинг (с.а.в) набиралари имом Ҳусайннинг хотираларини ёд этиш вақтида содир этилган иккита портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва яна 12 киши яраланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Полициячилар ўзи билан портловчи қурилма олиб кетаётган террорчини у кўп сонли намойиш марказига етиб боргунича йўқ қилдилар. Полиция террорчига ўқ узганида портловчи модда портлаб кетган ва оқибатда 9 киши жароҳат олган. 

Ал-Маҳмудия туманида ўрнатиб кетилган портловчи модданинг портлаши оқибатида яна 3 киши яраланди ва 2 киши ҳалок бўлди. Ҳозирча ҳеч қайси террорчилик ташкилоти ушбу терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ.


Улашинг
  • Теглар:
Top