Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Британия ноқонуний муҳожирлар муаммосига қарши кураш учун иккинчи ҳарбий кемасини жўнатди
18:27 / 25.10.2015
1370

Буюк Британия Ўрта Ер денгизига ноқонуний муҳожирларнинг Африка ва Яқин Шарқдан Европага ноқонуний йўл билан олиб ўтилиш ҳолатларига қарши кураш учун яна бир кема юборди. 

Sky News хабарига кўра, Буюк Британия Қуролли кучларига тегишли HMS Richmond фрегати Ливия қирғоқлари яқинидаги сувларни назорат қилаётган кемалар гуруҳига бориб қўшилган. Бу гуруҳ таркибидаги кемаларнинг мақсади контрабандачилар томонидан хавфли шароитларда одамларни денгиздан олиб ўтиш ҳаракатларига чек қўйиш ҳисобланади.
БМТ резолюциясига кўра, бу кемалар капитани шубҳали кемаларни тўхтатиш ва контрабанда ҳолатлари аниқланганда, кемаларни ўз назорати остига олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Буюк Британия Мудофаа вазири Майкл Фэллон "контрабандачиларга қарши кураш чоралари кучайтирилиши"га ваъда берган.


Улашинг
  • Теглар:
Top