Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Энрике «Реал» ҳакамларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарни текширишни талаб қилди
19:58 / 25.10.2015
1996

"Барселона" жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Реал" клуби томонидан ҳакамларга босим ўтказилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан фикрини билдирди.

"Бундай хабарлар ҳар доим ёқимсиз. Хоҳлайманки, бу борада текширув ўтказилади. Чунки ҳар қандай ҳолатнинг олдини олиш керак.

Бу борада гап тарқатишни истамайман. Масала жуда жиддий. Бу қанчалик ҳақиқат эканини аниқлаш учун текширув ўтказиш керак. Оловга мой сепишни истамайман, мен шунчаки суриштирув ишлари ўтказилишига умид қиламан. Чунки мен бу мамлакатда кўп нарсаларга ишона олмайман", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес ҳам бу хабарларни текширишни сўраганди.

Бир неча кун олдин Каталония ОАВи "Реал" "Барселона" билан ўйинда ишлайдиган ҳакамларга босим ўтказишга урингани ҳақида хабар тарқатганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top