Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрон Каспий денгизида бошқа давлатлар ҳарбий-денгиз кучларининг киришига йўл қўймаслигини маълум қилди
18:13 / 25.10.2015
3917

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Каспий денгизида Каспийолди мамлакатларидан бошқа мамлакатларнинг ҳарбий-денгиз кучларини киришига йўл қўймайди. Бу ҳақда 25 октябрь куни Press TV телеканалига интервью бераркан, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари контр-адмирали Ҳабибуллоҳ Сайёрий айтиб ўтган.

"Эрон Ислом республикаси Каспий денгизидан унга туташ мамлакатлар қатори фойдаланиш ҳуқуқига эга ва бошқа бир мамлакатнинг унга ҳарбий кучларини олиб киришига индамай қараб турмайди ", - деди контр-адмирал.

Ҳабибуллоҳ Сайёрийнинг таъкидлашича, Каспий денгизи ҳар қандай қарама-қаршиликдан, беқарорликдан, гиёҳванд моддалар айланувидан, контрабанда товарлари олиб ўтилувидан ҳоли ва тинчлик ҳамда дўстлик денгизи бўлиши керак.


Улашинг
  • Теглар:
Top