Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркиянинг Токиодаги элчихонаси олдидаги турк-курд тўқнашувида 10 киши яраланди
15:59 / 26.10.2015
1342

Туркиянинг Токиодаги элчихонаси олдида якшанба куни этник турклар ва курдлар орасида содир бўлган тўқнашувларда 10 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошқармаси хабар қилди.

Жароҳат олганларнинг 2 нафари полициячилардир. 9 киши шифохонага ётқизилди.
Муштлашув маҳаллий вақт билан эрталабки соат 7:00да содир бўлди. Туркия фуқаролари жорий сайловларда иштирок этиш мақсадида элчихона олдида тўплана бошлади.

600 киши тўпланди. Курд миллатига мансуб айрим фуқаролар Курдистон ишчи партиясининг байроқларини кўтариб олгани туркларга ёқмагани туфайли орада жанжал келиб чиқди ва муштлашувга айланиб кетди.
Тартибсизликларни бостиришга полиция отряди йўлланди. Яқин орадаги йўлларда транспорт ҳаракати тўхтатилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top