Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: "Зенит" қишки трансферлар вақтида Фалькаони ўз таркибига қўшиб олмоқчи
09:07 / 27.10.2015
1339

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси қишки трансферлар вақтида колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькаони ижарага олишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашри хабарига кўра, "Зенит" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Фалькаони ёзги трансферлар вақтидаёқ Россияга олиб келишни истаган, лекин "Монако" унга жуда юқори нарх белгилаган.

Қайд этиш керакки, Виллаш-Боаш ушбу футболчига "Порту"даги фаолияти даврида устозлик қилганди.

Маълумот учун, трансфер ҳуқуқи "Монако"га тегишли бўлган Фалькао айни вақтда "Челси"да ижара асосида ўйнамоқда. У АПЛнинг 10 турида атиги битта гол уришга эришган.


Улашинг
  • Теглар:
Top