Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Украина бош прокурори уйида тунашга қўрқаётганлигини тан олди
23:57 / 27.10.2015
4090

Украина бош прокурори Виктор Шокин доим зирҳли машинада юради ва хавфсизлик юзасидан ҳар куни турли жойларда тунайди. Бу ҳақда у "Украинские новости"га берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Хавфсизлик юзасидан ҳар куни турли жойларда тунайман”, - деган у.
Бунга сабаб унинг манзилига қилинган пўписа бўлган. "Прокуратура биносидан револьвер топилганини эслайман, - деб гапириб беради Шокин. – Шу боис давлат қўриқлаш хизмати зирҳланган автомобилда юришимни таъминлади".

Унинг сўзларига кўра, мамлакат бош прокуратурасида тегишли автомобиль топилмаган, шунинг учун зирҳли Mercedes машинасини ижарага олишига тўғри келган. Шокиннинг ишонч билдиришича, машина ижараси ойига бор-йўғи 435 долларга айланмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top