Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Чилонзорда мастликда одам пичоқлаган йўлтўсар 10 йилга қамалди
21:21 / 28.10.2015
2178

Чилонзорда мастликда одам пичоқлаган йўлтўсар 10 йилга қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, фкқаро Рустам Холмуҳамедов маст ҳолда тунги соат 22:00да йўлида учраб қолган Комил Шукуровни тўхтатиб олиб, унга тегажоғлик қила бошлаган. Жумладан, ундан ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилган.

Бунга жавобан Комил Шукуров унинг ўзи кимлигини сўраган. Натижада икки орада муштлашув келиб чиққан. Холмуҳамедов қўлидаги пиво шишасини синдириб, унинг синиғи билан рақибининг бўйнига зарба берган. Жароҳатдан ҳушини йўқотган одамнинг сумкасидан 200 минг сўм пул ва бошқа қимматликларни олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Қонга беланиб ётган эркакни кўрган пиёдалар унга ёрдам кўрсатиши натижасида Шукуровнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Холмуҳамедов эса қўлга олиниб, судга топширилди ҳамда 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top