Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сурияга ўтиш пайтида қўлга олинган россиялик талаба қиз исм-фамилиясини ўзгартиргани аниқланди
19:01 / 28.10.2015
3475

Москва давлат университетининг талабаси, ИШИД таркибига қўшилиш учун Сурияга ўтаётганида қўлга олинган Варвара Караулова ўз ҳаракатини амалга оширишдан аввал исм-фамилиясини ўзгартирган. Бу ҳақда Лефортовский суди матбуот хизмати вакили Юлия Скотникова маълум қилди.

Унинг айтишича, талаба Александра Иванова исми-фамилияси орқали Сурияга ўтишга уринган.

Суд ҳаками уни янги исм-фамилияси билан атамоқда.

"Москвадаги Лефортовский суди Иванова Александрани Россия ЖК 30 ва 205.5 моддалари бўйича жиноят содир этганликда гумон қилмоқда. Бу иш бўйича якуний қарор қабул қилинмагунича, у назорат остида бўлади", дейилган хабарда.

Унга 23 декабрь кунигача айблов қўйилиши кутилмоқда.

Илгарироқ Варвара Караулова ўзининг шериги билан ИШИД қароргоҳларидан бирига йўл олган пайтда Чеченистонда қўлга олингани хабар қилинган эди. Россия тергов қўмитаси бу воқеа юзасидан иш қўзғатмаган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top