Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ МО давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказиш учун нима сабабдан айнан Самарқандни танлади?
18:18 / 29.10.2015
16565

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари бўлиб ўтмоқда. Кенг миқёсдаги сафардан кўзланган мақсад нимада? Шу сингари саволларга жавоб топиш мақсадида Sputnik агентлиги МДҲ давлатлари институтининг Евросий интеграцияси ва ШҲТ тараққиёти бўлими бошлиғи Владимир Евсеев билан суҳбатлашди.

Унинг фикрича, Жон Керрининг Марказий Осиёга сафари, бу — Россиянинг Суриядаги ҳаракатларига жавоби. Жон Керри ва бутун Америка маъмурияти Яқин Шарқда бўлгани каби Марказий Осиё ҳам АҚШ таъсири остидан чиқиб кетишидан чўчимоқда.

“АҚШнинг минтақадаги асосий роли ҳарбий-сиёсий мақсадларни кўзда тутади. Биринчи навбатда улар Марказий Осиёдаги ўзининг яқин ва жуда муҳим шериги – Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни истайди. Айнан шунинг учун ҳам минтақа ташқи ишлар вазирлари учрашуви Самарқанд шаҳрида ўтказилмоқда”, - деди В.Евсеев.

Унинг қўшимча қилишича, Керрининг ташрифи билан АҚШ ўзининг радикаллар томонидан ташқи таҳдидлар вужудга келган тақдирда, минтақа мамлакатларига кўмак кўрсатишга тайёр эканини кўрсатишни истайди. Шунингдек, Керри ўз сўзида демократия, фуқаролик жамиятини ривожлантириш тўғрисида кўп гапиради.


Улашинг
  • Теглар:
Top