Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиллари Клинтон АҚШда ўлим жазосини чеклашни ёқлаб чиқди
11:13 / 29.10.2015
2077

АҚШ президентлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилаётган Ҳиллари Клинтон АҚШда ўлим жазоси жуда кўп қўлланаётганини таъкидлаб, бундай амалиётни сезиларли даражада чеклаш ва қисқартириш лозимлигини айтди.

Бу ҳақда президентлик пойгасининг демократлардан амалдаги етакчиси Нью-Хэмпшир штатидаги Манчестер шаҳрида сайловчилар билан ўтказилган учрашув чоғида маълум қилди. “Федерал ҳукумат жазонинг бундай турини жиддий кўздан кечириши лозим”, - унинг сўзларини келтиради Associated Press агентлиги.

Собиқ давлат котибининг фикрича, АҚШда ўлим жазоси “жуда кўп” ва “палапартиш” ўтказилади.
Шу билан бирга, Клинтон хоним ўлим жазосининг тўлиқ бекор қилинишига қарши эканлигини маълум қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top