Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Истанбулда ИШИДнинг 15 нафар жангариси қўлга олинди
17:45 / 29.10.2015
3203

Туркия ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўтказган махсус амалиёт натижасида Истанбул шаҳрида ИШИД аъзоси бўлган 15 нафар жангари ҳибс қилинди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар қилган.

10 октябрь куни Анқара шаҳрида юз берган ва 100 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган кетма-кет икки терактдан сўнг Туркия хавфсизлик кучлари ИШИД жангариларига қарши қатъий кураш чораларини кўрмоқда.

29 октябрь куни Истанбулдаги 28та манзил бўйича (Башакшеҳир ва Боғдичилар) қидирув-тинтув ҳаракатлари ўтказилган. Қўлга олинганлар Оқсарой туманидаги шифохонада тиббий кўрикдан ўтказилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top