Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Саудиялик артист мухлисалари билан селфи тушгани учун ҳибсга олинди
21:50 / 29.10.2015
5312

Саудия Арабистони пойтахтида қиролликдаги машҳур актер ва телебошловчи Абдулазиз ал--Кассар ҳибсга олинди. (AbdulAziz al-Kassar). Ҳибсга сабаб қилиб шаҳардаги савдо марказида артистни ўнлаб фанат қизлар ўраб олганлиги кўрсатилмоқда. Улар артист билан суратга туша бошлашган. Кейинроқ, телебошловчи ўз микроблогида бир ҳафта аввал ўз ишқибозларидан қироллик пойтахти ар Риёддаги энг яхши савдо маркази қайсилигини сўраганини, улар эса Al Nakheel´га боришни тавсия этишганини билдирган. Актер ишқибозлари ҳам пайдо бўлишини ҳисобга олмай, уларга кейинги жумъа куни ўша ерга боришини маълум қилиб қўйган. Айтилган кунда ишқибоз қизлар актерни ўраб олишиб, селфига туша бошлаган пайтда диний полиция хизмати актерни четга олиб чиқиб кетган. Ҳибсдан сал ўтиб, ал Кассарга қизлар билан учрашишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, ҳамда жамоат тартибини бузиш айблари қўйилган.

Манба: yangidunyo.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top