Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Асқар Ақаев Самон Кузнец олтин медалига сазовор бўлди
09:38 / 30.10.2015
3690

Қирғиз Республикасининг собиқ президенти Асқар Ақаев Нобель мукофоти совриндори Самон Кузнецнинг олтин медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Россия матбуотида хабар берилди.

Айтилишича, 26-28 октябрь кунлари Москва Давлат университетида БМТ раҳнамолигида “Глобалистика-2015” халқаро конференцияси ўтказилди. Унда жаҳоннинг 50 давлатидан ташриф буюрган 700 олим иштирок этди. Улар глобализация ҳамда беқарор дунёдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Ақаев конференциянинг турли сессияларида учта ҳисобот ўқиди.
Тадбир якунларига кўра глобал жараёнларни компьютерда моделлаштириш ҳамда янги ижтимоий-иқтисодий назариётга муҳим ҳисса қўшган тадқиқотчиларни мукофотлаш маросими ўтказилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top