Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бағдодда қочқинлар лагери ўққа тутилиб, 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди
10:38 / 30.10.2015
1829

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида эронлик қочқинлар яшаб турган лагерга номаълум томондан учирилган ракета зарбалари туфайли 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Хабарда айтилишича, Бағдоддаги аэропорт яқинида жойлашган "Хюрриет" лагерида Эронда фаолияти тақиқланган "Халқ мужоҳидлари" ташкилотининг 2 минг атрофидаги аъзолари яшамоқда.

Ташкилот вакилининг билдиришича, бу ҳужум туфайли ҳалок бўлганлар сони 23 нафарни ташкил этган. БМТ бу воқеани қаттиқ қоралаб чиққан ва айбдорлар аниқланиб, жавобгарликка тортилиши кераклигини айтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top