Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрдўғон: Туркия ва Россиянинг Сурия борасидаги айроча қарашларини қарама-қаршилик деб тушунмаслик керак
00:45 / 30.10.2015
2908

Туркия ва Россияда Сурия инқирозига нисбатан турлича қарашлар бор. Аммо бу ҳолатни мамлакатлар ўртасида қарама-қаршилик бор, деб тушунмаслик керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон “Канал 24” телеканалига маълум қилган.

"Биз иқтисодий ва стратегик шартномалар имзолаганмиз. Бизда турли қарашлар бор, аммо уларни қарама-қаршилик, деб талқин қилиш мутлақо нотўғри. Масалан, кўпчилик Россияга нисбатан ғайри муносабатда бўлиб турган бир вазиятда, биз муносабатларимизни илиқ ушлаб турибмиз”, - деб таъкидлаган президент.

Яна у шуни алоҳида таъкидлаганки, “Туркия Россияга ҳаво ҳудудидан фойдаланишга изн бермайди. Россия буни ҳисобга олиб келган ва бундан кейин ҳам ҳисобга олади”.


Улашинг
  • Теглар:
Top