Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мисрда фалокатга учраган Россия самолёти парвоздан олдин текширувдан ўтгани айтилди
20:18 / 31.10.2015
2431

Мисрда 31 октябрда эрталаб фалокатга учраган Airbus 321 йўловчи самолёти талаб даражасидаги техник текширувдан ўтган, деб айтди Миср аэропортлари бўйича компания раҳбари Одил Маҳғуб. Бу хақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Самолётнинг техник текшируви ўтказилган ва унинг парвозга яроқлиги тасдиқланган”, деб айтди Маҳғуб.

Маҳғубнинг айтишича, текширув пайтида ҳеч қандай носозлик аниқланмаган. Унинг таъкидлашича, айни пайтда Шарм-ал-Шайҳга техник мутахассислар гуруҳи жўнатилган. Улар самолётнинг аэропортда турган пайтидаги ҳолати ҳақидаги маълумотларни, хусусан видеокузатув камераларидан ёзиб олинган ёзувларни йиғишади.

Аввалроқ мисрлик мутахассислар самолётни парвоз олдидан текширмаганлари маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top