Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Норвегиялик минг йиллик тарихга эга викинглар қиличини топиб олди
10:12 / 31.10.2015
2671

Норвегиялик Горан Ольсен Хаукели қишлоғига сафари давомида минг йиллик тарихга эга викинглар қиличини топиб олди, деб ёзмоқда The Huffington Post.
Қиличнинг узунлиги 76 см. бўлиб, тошлар орасида бўлган. Мутахассислар унинг ёшини 1200 йил деб баҳолашди.

Маълум қилишларича, қилич яхши сақланган. Фақатгина асрлар давомида ёққан қор ва намлик оқибатида унинг тепа қисми занг билан қопланган.

Мутахассислардан бирининг таъкидлашича, қуролдан ҳозир ҳам фойдаланаса бўлади, бунинг учун унинг четларини ўткирлаш керак холос. Бошқа бир мутахассиснинг маълум қилишича, викингларнинг қиличи, улар вафот этгач, қабрларига қўшиб кўмилади. Шу боис қилич топилган ерда викинг қабри ҳам бўлиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top