Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда бино қулаши оқибатида 17 нафар ишчи нобуд бўлди
13:07 / 31.10.2015
1571

Хитой марказидаги таъмирланаётган бинолардан бирининг қулаши натижасида 17 нафар ишчи ҳалок бўлди, 23 нафари эса турли даражада тан жароҳати олди, деб ёзмоқда Associated Press.

Хэнань вилоятининг Уян уезди вакилининг айтишича, фалокат бино пойдеворини қуришда содир бўлган. Вайроналар остидан 40 нафар киши: жумладан, 17 нафар ҳалок бўлганлар ва 23 нафар жароҳатланганлар олиб чиқилган. Маълум бўлишича, жароҳат олганларнинг тўққиз нафари оғир аҳволда.
Бино 90-йилларда қурилган. Фалокат сабаблари ўрганилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top