Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жон Керри: АҚШ Қирғизистон билан ҳарбий келишув имзолашни истайди
19:11 / 01.11.2015
4694

АҚШ маъмурияти Қирғизистон билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича битим имзолашни истайди. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари бўйлаб расмий сафар уюштирган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдуллаев билан учрашуви вақтида айтиб ўтган.

"Биз ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишувга эришишнинг қайсидир босқичида турибмиз. Ўйлайманки, ижобий натижага эришамиз", дейди Керри.

У бу борада томонлар қайси босқичда туришганига аниқлик киритиб ўтмаган.

Керрининг маълум қилишича, АҚШнинг Бишкекдаги Манас аэропортидан доимий фойдаланиши кўзда тутилмаган.

Бундан ташқари, Керри Марказий Осиё сиёсати АҚШ ва Россия танлови асосида қурилмаслиги кераклиги ҳақида айтиб ўтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top