Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия лайнерининг ҳалокати ерида фюзеляжнинг 12 йирик бўлаги топилди
13:23 / 02.11.2015
4036

Қидирув гуруҳи Россияга тегишли А321 лайнерининг Мисрдаги ҳалокати ерида фюзеляжнинг 12 йирик бўлагини топди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Айни пайтда фюзеляжнинг 12 бўлаги ва шахсий буюмлар топилди. Шахсий буюмларни Қоҳирага жўнатиш масаласини ҳал қилмоқдамиз”, - деди Россия фавқулодда хизматлари вакили Александр Агафонов.

Унинг сўзларига кўра, қидирувда 84 киши иштирок этмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top