Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Грузия бош вазири: Саакашвили мамлакатда инқилоб орқали давлат тўнтариши амалга оширмоқчи
08:26 / 03.11.2015
3089

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилининг маълум қилишича, мамлакатнинг собиқ президенти, айни вақтда Украинада Одесса вилояти губернатори сифатида ишлаётган Михаил Саакашвили Грузияда инқилобий йўл билан давлат тўнтарилиши амалга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда у Эстония пойтахти Таллин шаҳрида ўтказилган матбуот анжумани вақтида айтиб ўтган.

"Михаил Саакашвили Грузияда ҳокимиятни ағдариш учун тайёргарлик кўрмоқда. Унинг бу мақсадини фош этадигани далиллар бор, тегишли аудиоёзув Украинадаги сайтлардан бирида эълон қилинган", дейди у.

Унинг айтишича, грузинларнинг аксар қисми Саакашвилига Грузияда ўрин йўқ, деб ҳисоблайди.

"Менимча эса унинг ўрни қамоқхонада", дея қайд этиб ўтган вазир.


Улашинг
  • Теглар:
Top