Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тула яқинида содир бўлган автоҳалокат қурбонлари сони 6 нафарга етди
09:22 / 03.11.2015
1360

Тула вилоятидаги “Дон” автотрассасида йўловчи автобуси иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлганлар сони олти нафарга етди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

Шунингдек, 27 киши шифохонага ётқизилди, уларнинг бир қанчаси аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Москва вақти билан 2:10 (Тошкент вақти билан 4:10)да “Дон” федерал трассасининг Узловский тумани ҳудудида Москва-Ереван йўналиши бўйлаб қатновчи Hyundai йўловчи автобуси ёнига ағдарилиб кетган. Автобусдаги 59 нафар йўловчининг асосий қисми Арманистон фуқаролари бўлган.

Улар орасида болалар бўлмаган. Тахминларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган. Автобус шу ҳолатда 200 метрча юриб, сўнгра ёнига ағдарилган. Салонда ёнғин келиб чиқмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top