Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
A321 лайнери учувчилари самолёт қулашидан олдин техник муаммоларни муҳокама этишмаган
21:57 / 04.11.2015
2240

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган Airbus A321 авиалайнери учувчилари техник муаммоларни ўзаро муҳокама этишмаган. Бу ҳақда ҳалокатга учраган A321 самолётининг “қора қутиси”дан олинган маълумотларга асосланиб, The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, учувчилар самолётни ҳалокатга олиб келган техник носозликлар ҳақида билишмаган.

Агентлик суҳбатдошининг маълум қилишича, учувчиларнинг диспетчер билан суҳбатидан шуни англаш мумкинки, “авиалайнер радарлардан йўқолишидан тўрт дақиқа олдин вазият доимгидек мўътадил бўлган”.


Улашинг
  • Теглар:
Top