Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бензема Вальбуэнага таҳдид қилишда айбланиб, ҳибс қилинди
14:44 / 04.11.2015
4404

Полиция Франция терма жамоаси ва "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани ҳибсга олди. Бу ҳақда France Presse нашри хабар тарқатган.

Унинг қўлга олиниши Франция терма жамоасининг бошқа бир футболчиси, Матье Вальбуэнага нисбатан тама қилишда гумон қилиниши билан боғлиқ. У шериклари билан Вальбуэнадан унинг интим видеоларини ошкор этмаслик учун пул талаб қилган бўлиши мумкин.

Бироз олдинроқ, франциялик бошқа футболчи, Жибриль Сиссе шу иш бўйича гумондор сифатида қўлга олинганди. Сиссенинг айби йўқлиги исботлангач, 13 октябрь куни озодликка чиқарилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top