Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лондон шаҳри яқинида улкан ёнғин рўй берди
09:03 / 04.11.2015
3507

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган Бракнел шаҳрида жиддий ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Get reading нашри хабар қилган.

Ушбу ёнғин омборхоналар ва офислар жойлашган ҳудудда рўй берди. Дастлабки маълумотларда айтилишича, бу ҳудуддаги бинолар яқиндагина таъмирдан чиқарилганди.

Ҳодиса жойига махсус хизматлар вакилллари етиб келган. Воқеа жойида олинган видеотасвир орқали ёнғин вақтида портлаш содир бўлганини билиш мумкин.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top