Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тбилисида Ўзбекистон-Грузия Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари учрашди
18:48 / 04.11.2015
1434

3-4 ноябрь кунлари Тбилиси шаҳрида Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Грузия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилади.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги давлатлараро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқат чоғида бўлажак турли даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш доирасида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий негизи инвентаризатсия қилинди, шунингдек, икки томонлама шартномалар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ишларнинг бориши кўриб чиқилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top