Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Warcraft ўйини асосида ишланган фильмнинг биринчи тизери чиқарилди
11:46 / 04.11.2015
3456

3 ноябрь куни интернетда Warcraft компьютер ўйини асосида ишланган шу номдаги фильмнинг илк тизери чиқарилди. 15 сониялик тизерда фильмдан қисқа саҳналар кўрсатилган.

Фильмнинг илк трейлери 6 ноябрь куни намойиш этилиши кутилмоқда.

Фильм сюжети Андуин Лотар альянси ва Дуротан бошчилигидаги ташкилот ўртасидаги зиддият асосига қурилган. Унда одамлар ва махлуқлар бирлашади.

Warcraft фильмининг премьераси 2016 йилнинг июнига белгиланган. Фильм режиссёри Данкан Жонс (мусиқачи Дэвид Боуининг ўғли).


Улашинг
  • Теглар:
Top