Google ходимлари Samsung Galaxy S6 Edge смартфонидан 11та дастурий камчилик топди
16:36 / 05.11.2015
3020

Google компаниясининг хавфсизлик бўйича мутахассислари 2015 йилнинг энг машҳур смартфонларидан бири бўлган Samsung Galaxy S6 Edge’нинг камчиликларини текшириб чиқди.

Samsung компанияси буюртмасига асосан ўтказилган текширув 1 ҳафта давом этди ва унда Google’нинг 10 нафар энг кучли мутахассислари иштирок этди. Текширув натижасида смартфондан 11та жиддий дастурий камчилик топилди. Уларнинг баъзилари Android’га тегишли бўлса, қолганлари Samsung иловаларидан топилган.

Google ушбу камчиликларни Samsung компаниясига маълум қилди ва улар шу ойда чиқариладиган “update” ёрдамида бартараф этилади. 


Улашинг
  • Теглар:
Top