Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
NASA Марсга учишни истовчилардан ҳужжат қабул қилишни бошлайди
11:17 / 05.11.2015
3938

NASA Марсга парвозни амалга оширишга тайёргарлик миссияси доирасида “қизил сайёра”га учишни истовчилардан ариза қабул қилиш санасига ойдинлик киритди. Анкеталар жорий йилнинг 14 декабридан 2016 йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар давом этади.

Бўлажак фазогирларда қуйидаги талаблар мавжуд бўлиши керак: Америка фуқаролиги, олий маълумотли, аккредитация муассасидан ўтган ва камида бакалавр даражасининг биология, физика ва кимё фанлари муҳандислиги.

Бундан ташқари, номзодлар мутахассислиги бўйича уч йиллик тажрибага эга бўлиши ёки минг соат вақт мобайнида реактив самолёт командири бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатни кўрсатишлари лозим бўлади. Агентлик маълумотида алоҳида таъкидланадиги, номзодларнинг узоқ парвозга нисбатан жисмоний ҳолатларини текшириш NASA агентлигида бўлиб ўтади.


Улашинг
  • Теглар:
Top