Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон ТИВда Филиппин элчиси билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар муҳокама қилинди
09:23 / 05.11.2015
1178

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Филиппин Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуардо Мартин Р.Менез (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Филиппин ҳамкорлигини, аввало савдо-иқтисодий соҳада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

5 ноябрь куни очиладиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган элчи Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашдан Филиппин бизнесининг манфаатдор эканлигини қайд этди.

Таъкидланганидек, мамлакатлар икки томонлама товар айланмасини ошириш, савдони диверсификация қилиш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун улкан фойдаланилмаган салоҳиятга эга.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top