Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Стокгольм марказида кучли портлаш юз берди
17:42 / 06.11.2015
4585

Швеция пойтахти Стокгольм шаҳри марказида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга асосланган ҳолда The Independent нашри хабар тарқатди.

Ҳудудга полиция ва шифокорлар етиб келган.

Полиция воқеа сабаблари ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Ҳозирча портлаш қурбонлари ҳақида ҳам маълумотлар йўқ.

Айни вақтда портлаш юз берган ҳудуд 4 томондан ўраб олинган.

Швециядаги Aftonbladet нашрининг ёзишича, бу портлаш уйлардан бирида содир бўлган.
Қайд этилишича, кучли портлаш тўлқини сабабли уйларнинг деразалари тўкилиб кетган.

Европадаги баъзи нашрларда ёзилишича, бу портлаш газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида рўй берган.


Улашинг
  • Теглар:
Top