Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ Давлат департаменти: БРИКС ва Форс кўрфазининг бой давлатлари суриялик муҳожирларга кўпроқ ёрдам беришлари керак
07:26 / 07.11.2015
1585

АҚШ Давлат котибининг аҳолишунослик, қочқинлар ва миграция ишлари бўйича ёрдамчиси Энн Ричард C-SPAN телерадиокомпаниясидаги кўрсатувлардан бирида БРИКС давлатлари ва Саудия Арабистони, Қатар каби Форс кўрфазининг бадавлат давлатлари суриялик муҳожирларга кўпроқ ёрдам беришлари керак, деб айтди.

“Биз Иордания ва Ливанга нисбатан Форс кўрфазининг бой давлатлари суриялик қочқинларга кўпроқ ёрдам беришларини истардик”, деб айтди Ричард.

Ричарднинг айтишича, АҚШ БРИКС давлатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва камроқ миқдорда ЖАРдан кўпроқ саъй-ҳаракатларни кўришни истайди. “Булар Яқин Шарқ минтақаси ҳақида қайғурувчи ва гуманитар соҳада кўпроқ нарса қила оладиган ва қилиши лозим бўлган бадавлат давлатлардир”, деб таъкидлаб ўтди Ричард.      

Ричарднинг айтишича, Форс кўрфазининг Кувайт ва БАА каби давлатлари Саудия Арабистони ва Қатардан кўра қочқинлар ҳаётида фаолроқ иштирок этмоқдалар.


Улашинг
  • Теглар:
Top