Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия федерал хавфсизлик хизмати Хитойга ер майдони ажратганлиги тўғрисидаги маълумотни рад этди
00:04 / 07.11.2015
5204

Россия чегара хизмати Уссурия ҳудудининг 4,7 кв. км майдони Хитой ҳудудига ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни инкор этди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Бу иш содир бўлмади. Бу қандайдир аҳмоқгарчилик. Чегаранинг ўзгармаганлиги аниқ”, — деди Россия ФХХ Приморский ўлкаси чегара бошқармаси вакили. Узоқшарқ божхона бошқармаси вакили ҳам чегараларнинг ўзгармаганлигини тасдиқлади.

Аввалроқ China Daily газетаси Россия Хитойга Уссурия ҳудудидан 4,7 кв. км майдон ажратганини, бу янги ҳудуд Хитойнинг шимоли-шарқидаги Гирин провинциясига қўшилганини ёзганлиги маълум қилинган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top