Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
WSJ: Германия суриялик қочқинларга мамлакатга оилаларини ҳам олиб келишни тақиқламоқчи
08:42 / 07.11.2015
1719

Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер Суриядан келувчи бўлажак қочқинларга тўла маънода қочқин статуси берилмаслигини ҳамда улар яқин икки йил ичида ўз қариндошларини Германияга олиб келишлари мумкин эмаслигини тасдиқловчи махсус қарор кучга кириши мумкинлигини айтиб ўтди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

“Бошқа давлатлар биз ҳозир қочқинларга кўрсатаётган ёрдамлардан фарқли ўлароқ фақат чегараланган ёрдам кўрсатишмоқда”, — деди у. Мезьернинг таъкидлашича, тўлиқ маънода қочқин мақомини олганларгагина чегарасиз қўшимча ёрдам кўрсатиш мумкин бўлади.
Нашрнинг маълум қилишича вазирликда де Мезьернинг кўрсатмаси узоқ муҳокама қилинган. Уларнинг сўзларига кўра, ҳукумат ҳозирча қабул қилинган режалар асосида иш олиб боради. Таъкидланишича, барча ўзгаришлар якуний қарор қабул қилингунга қадар давом этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top