Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Буюк Британия Мисрдан 7,5 мингга яқин фуқаросини олиб чиқиб кетди
08:38 / 10.11.2015
1826

Буюк Британия махсус хизматлари мавжуд террористик таҳдид туфайли Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳридаги аэропорти орқали 7473 нафар фуқаросини мамлакатга қайтарди. Бу ҳақда Буюк Британия ТИВ матбуот хизматининг твиттери орқали хабар қилинди.

Маълум қилинишича, 9 ноябрь куни Шарм-аш-Шайх аэропортидан 11та рейс орқали 2,3 минг нафар британиялик олиб училган.

Қайд этилишича, элчихона ходимлари британиялик сайёҳларнинг аэропорт орқали мамлакатга қайтарилиши жараёнида хизмат қилишмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top