Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Плутонда биринчи муз вулқонлари топилди
14:01 / 10.11.2015
2615

New Horizons аппаратидан янги маълумотлар олишда давом этаётган америкалик олимлар Плутон митти сайёрасида криовулқонлар бор, деган хулосага келишди. Бу ҳақда Америка астрономия жамиятининг 47-анъанавий йиғилиши чоғида хабар қилинди.

NASA сайтида чоп этилган хабарномада таъкидланишича, зонд томонидан юборилган фотосуратларда сайёра юзаси акс этган бўлиб, таҳлил натижасида у ерда бир неча ўн км баландликдаги иккита тоғнинг чўққисида вулқонга хос ўйиқлар борлиги аниқланган.

Аммо, кул ва эриган лава отадиган оддий вулқонлардан фарқли равишда, Плутондаги вулқонлар муз, азот, аммиак ва метан қоришмасидан иборат музлаб қолган моддани отган. Бу гипотезани вулқон яқинидаги ер юзасининг таркибини ўрганиш йўли билан текшириш мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top