Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги нонни бўлаклаб сотишга чақирди
15:40 / 10.11.2015
7535

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сапархан Омаров нонни кесилган ҳолда сотишнинг мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири сайти орқали хабар қилинди.

“Нонни бўлаклаб сотишга келсак, бу жуда тўғри бўлади”, - деди у Остонадаги нон заводида берилган матбуот анжуманида.
“Нон бўлаклари нега қолиб кетади? Чунки биз бутун нонни оламиз, уйда эса фақат ярмини ейишга улгурамиз”, - сўзида давом этди Омаров.

2016 йилнинг 1 январидан Қозоғистонда ижтимоий нон субсидиялари тўхтатилади. Бунинг натижасида мамлакатда нон нархи 1 кг ун нархигача кўтарилиши мумкин, яъни битта нон тахминан 80-90 тангани ташкил қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top